Объявления сайта

Карантин чоралари

 
Picture of JANPOLAT KUDAYBERGENOV.
Карантин чоралари
by JANPOLAT KUDAYBERGENOV. - Monday, 13 July 2020, 2:36 PM
 

Ҳурматли ҳамкасблар!

Республикамиз бўйича эълон қилинган карантин асосида, 2020 йил 13 июлдан бошлаб қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратишингиз сўралади:

1. Институт биносига бегона шахсларнинг кириши қатъиян таъқиқланади. Иш юзасидан ёки шахсий масалада Институтга бегона шахсларни таклиф қилиш таъқиқланади. Суҳбат ёки дарс ўтишга чақириш 1 августдан кейин амалга оширилади.

2. Профессор-ўқитувчилар ва кафедра мудирлари меҳнат таътилида эканлиги сабабли уларнинг Институтга келишлари таъқиқланади. Кафедра мудирлари зарур ҳолларда ишга чақирилиши мумкин.

3. Барча ходимлар (профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) имкон қадар уйдан (онлайн) ишлаш тизимига ўтказилади. Бўлинма бошлиқлари зарур ҳолларда ишга чақирилиши мумкин.

4. Ишга келиш ва ишдан кетиш вақтида дезинфекция йўлаги орқали кириб-чиқиш ташкил этилган. Бинога киришда ҳамма мажбурий ҳарорат ўлчанади ва рўйхатдан ўтказилади. Бинода маскасиз юриш қатъиян таъқиқланади. Ҳарорати баланд ёки бошқа касаллик ҳолатида ишга келиш таъқиқланади. Бундай ҳолларда зудлик билан соғлиқни сақлаш муассасаларига мурожаат қилишингиз сўралади.

5. Қабул масалалари бўйича фақат ректорнинг рухсати билан масъул ходимлар ишга чақирилиши мумкин.